– „Ерда судралиб юрган ҳар бир жонивор, осмонда қанот қоқаётган ҳар бир қуш худди сизлар каби (Бизнинг қўл остимиздаги) жамоалардир. Китобда (яъни тақдири азал китобида) бирон нарсани қўймай (ёзганмиз)“, [6:38]
бу оятларнинг барчаси шундан далолат берадики, улардаги «ал-китаб» сўзидан Қуръон кўзда тутилмаган, балки Лавҳул маҳфуз ирода қилиниб, Оллоҳнинг илмидан киноядир. Демак, Қуръон илм-фанни ўз ичига олганлигига ҳеч қандай далил йўқ. Қуръон илм излашдан холи, чунки унинг айрим сўзлари ҳам, сўз бирикмалари ҳам бундан далолат бермайди ҳамда Расулуллоҳ с.а.в. ҳам уни айтмадилар. Бу Қуръоннинг воқеси бўлиб, очиқ кўриниб турибдики, Расулуллоҳ с.а.в. олиб келган нассларни араб тилисиз ва Расулуллоҳ с.а.в. Суннатисиз тафсир қилиб бўлмайди. У шаръий далилларга биноан тафсир қилинади, деган сўз воқега тўғри келмайди ва мутлақо асоссиз гап. Чунки Қуръоннинг ўзи ҳам оятлар қандай тафсир қилинишини бизга кўрсатмаган. Расулуллоҳ с.а.в.дан ҳам тафсирнинг муайян баёноти собит бўлган эмас. Саҳобалар унинг нозил бўлиш сабабларини айтишган бўлсалар ҳам, лекин бу тафсир эмас, балки мавқуф ҳадисдир. Бу шарҳ ва баёнга ўхшаса-да, улар оятни ҳар хил тушунганлар. Демак, улар тафсир учун муайян кайфият белгилашга ижмо қилишмаган. Уларнинг айримлари аҳли китоблардан, баъзилари исроилиётларни олган ва буни тобеинлар ривоят қилганлар, айримлари эса буни инкор этишган. Аммо уларнинг барчаси Қуръонни ўзларидаги мавжуд араб тили илми орқали ҳамда Расулуллоҳ с.а.в.дан сўз, амал, сукут, Расулуллоҳ с.а.в.нинг яралиш сифатлари ва Расулуллоҳ с.а.в.нинг хулқ одоблари орқали тушунар эдилар. Кимки айрим сўзларни ёки оятларни тафсир қилишдан чекинган бўлса, бу хижолат иборада келган маънога чекланиб қолиш эмас, балки маънога аниқ ишониш учундир, токи бу ҳақда аниқ илмдан маъқуллаб берсин. Аммо бу ижмо эмас. Чунки Расулуллоҳ с.а.в.дан далил кўрсатилмаган, Расулуллоҳ с.а.в.нинг баёни Суннатдир, тафсир эмас. Аммо саҳобалар араб тилида юксак қобилиятга эга бўлганлари ва Қуръон келган зот билан доимо бирга юрганлари учун Қуръон тафсирида ҳақиқатга яқин бўлганлари сабабли шундай йўл тутишга келишишган. Қуръоннинг айрим сўз ва сўз
215-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260
|